11:00 / 30.01.2019
4 545

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

2019 йил 1 апрелдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланиши;

барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ва мақсадли индикаторларга, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш;

аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш тартиби жорий этилади.

Белгиланишича, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнида улар Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасида ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режаларини тақдим этадилар;

Ўзбекистон Республикасининг бош вазири ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Ўзбекистон Республикаси президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади