
Ўзбекистон Россиядан Як-130 русумли ўқув-жанговар самолётларни сотиб олиш бўйича музокаралар бошлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» газетасига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
«Ўзбекистон ҳам Як-130’га қизиқиш билдирмоқда, аммо музокаралар дастлабки босқичда турибди», - дея таъкидлайди нашр.
Сўнгги йилларда Як-130’ни Бангладеш, Мьянма, Беларусь ва ҳатто Лаос сотиб олган (2018 йил декабрда у ерга тўртта шундай машина етказиб берилди).
Як-130 - икки ўринли ўқув-жанговар самолёт бўлиб, замонавий ҳарбий авиация, жумладан, манёвр қилишга кучли қирувчи самолётлар учувчиларини тайёрлаш учун мўлжалланган. Қанотли машинанинг дастурлаштириладиган бошқарув тизими курсантлар парвозга тайёрланадиган самолёт турининг ўзига хос хусусиятларини келтириб чиқаришга имкон беради.
Як-130’да ўзгартирилувчи ва эркин тушувчи авиабомбалар, бошқарилмайдиган ракеталар ва осма контейнерлардаги 23 мм.лик ГШ-23Л авиация замбараклари жойлаштирилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар