Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳафта ўртасида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, кечаси ҳаво ҳарорати -7 даражага тушади.
19 февраль куни Ўзбекистоннинг катта қисмига Туркманистондан илиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши кутилмоқда, фақатгина шимолий ҳудудларга Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари келади.
Ёғингарчиликлар кутилмаяпти, фақат шимолда айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +8…+13 даража илиқ, шимолда 0…+5 даража бўлади.
20−21 февраль кунлари Волга бўйидан келган нам ва совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудига ўз таъсирини кўрсатади.
20 февраль куни ёмғир ва қор ёғиши, шимолда ва Фарғона водийси вилоятларида эса ёғингарчиликлар бўлмаслиги кутилмоқда. 20 февраль куни кечаси ва кундузи 0…+5, 21 февралда кечаси −5…0, кундузи 0…+5 даража бўлади.
22−23 февраль кунлари совуқ ҳаво оқими босқичма-босқич таъсирини йўқотади. Жума куни кечқурун ҳаво −7…−2 даражага, кундузи +5…+10 даражага тушади. Шанба куни кечаси −3…+2, кундузи +7…+12 даража бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди
«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади
Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди
Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди
Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди