14:56 / 27.02.2019
5 195

Uzbekistan Airways "Наврўз" байрамига ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди

Uzbekistan Airways "Наврўз" байрамига ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Наврўз байрами нишонланадиган 21—24 март кунларида ички рейсларга чегирмалар эълон қилди. Авиакомпания матбуот хизмати хабар беришича, байрам чегирмалари қуйидаги шахсларга тақдим этилади:

— якка шахсларга — 30 фоиз;
— сайёҳлар гуруҳи (беш кишидан ортиқ), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей ва ОТМлар талабалари, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа маҳкамалар тизимидаги махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари — 40 фоиз;
— оилалар (икки кишидан — эр ва хотин, эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача фарзанди билан ота ёки она) — 50 фоиз;
— нафақахўрлар ва ногиронлиги бўлган шахслар — 50 фоиз;
— 1941−1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, шунингдек Иккинчи жаҳон уруши йиллари орден ва медаллар билан мукофотланган шахслар — 50 фоиз;
— Чернобиль АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар — 50 фоиз.

«Чегирмалар кўрсатилган муддат кунлари барча маҳаллий қатновларда амал қилади. Чегирмали авиачипталарни расмийлаштириш чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг расмий офисларида амалга оширилмоқда», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 12 ноябрида «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди.

Унга кўра, ўзбекистонликлар Наврўз байрамида кетма-кет тўрт кун: 21 март — байрам муносабати билан ишланмайдиган кун, 22 март — қўшимча ишланмайдиган кун, 23 ва 24 март — тақвим бўйича дам олиш кунларида дам олади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 30 декабридан 2019 йил 3 январигача ҳам Янги йил байрами муносабати билан барча ички рейслар учун чегирмалар эълон қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Uzbekistan Airways "Наврўз" байрамига ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди