
Россельхознадзор Ўзбекистондан қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 килограммдан кўп бўлмаган мева ва сабзавотларни олиб киришга рухсат берди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 5 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига келаётган йўловчиларга қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 килограммдан ортиқ бўлмаган миқдорда сархил мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар олиб киришга рухсат берилган.
Қайд этилишича, мазкур рухсат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси кафолати остида берилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар