10:50 / 06.03.2019
5 800

Некузда 1 кун: «Вагон»даги назорат маскани, харобага айланган масжид…(фото)

Некузда 1 кун: «Вагон»даги назорат маскани, харобага айланган масжид…(фото)
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги «Некуз» қишлоғида буюк шоир, Ўзбекистонб қаҳрамони Абдулла Орипов таваллуд топган. Шоирнинг болалиги шу ҳудудда жойлашган тоғлар бағрида ўтган.

Некуз ўз бағрида Абдулла Ориповдек ўткир қалам соҳибларини камол топтиргани кўпчиликка маълум. Ҳаттоки қишлоқда туғилиб ўсган ёшлар бугунги кунда катта-катта корхоналарда иш фаолиятини олиб боради.

Аммо масаланинг бошқа томони бор…
Яъни қишлоқда сўнгги 10 йил ичида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмаган. Натижада ҳудуд анчайин хароба ҳолга келиб қолган.

Некузга киришда эътиборингизни дастлаб Жамаотчилик назорат маскани тортади. Бу маскан бошқа жамоатчилик назотат масканларидан фарқ қилади.
Ягона фарқи маскан «Вагон»да жойлашган. Қишлоқлик масъуллар бор имкониятдан фойдаланиб «инновация» киритишган.

Ўзбекистонда вагонда жойлашган Жамоатчилик назорат масканлари деярли учрамаса ҳам керак. Учраса ҳам бу маскан «Некуз» қишлоғида «қад ростлаган».

- Жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида вақтинчалик «вагон»дан фойдаланиб туришга мажбурмиз,-дейди маҳалла профилактика инспектори Мурод Тўхлиев.
Чунки бизда жамоатчилик назорат маскани ҳали қурилиб, фойдаланишга топширилмаган.
Қишлоқда 1998 йилда қурилган, айни пайтда фойдаланишда бўлмаган масжиднинг ҳолати кишини таажжубга солади.

- Бу масжид аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган, - дейди маҳалла фуқароларидан бири Ҳабибулла Эшматов. Аммо ҳеч қанча ишламай ёпилиб кетган. Ҳозирда фуқаролар масжидни ўғрихона деб аташади. Чунки қишлоғимизда ўғрилик содир этилса, кўпинча ўғрилар шу ердан топилган.

- «Некуз» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органининг биноси ҳам анчагина таъмирталаб ҳолга келиб қолган, - дейди маҳалла раиси Дилшод Ярқулов. Аслида бу бино маҳалла ҳисобида (балансида) эмас. Фуқаронинг фойдаланишда бўлмаган уйида жойлашган. Бу масала бўйича биз туман маҳалла кенгашига ҳам ҳокимликка ҳам мурожаат этганмиз. Бироқ ҳали аниқ жавоб олмадик.

Некузнинг йўлларида автомобилда ҳаракатланиш кишида бир қанча ноқулайликларни юзага келтиради.
Тасаввур қилинг бу йўлда ҳомиладор аёл шифохонага олиб кетилаяпти ёки ёши кекса кишининг тоби қочиб қолди. Уларга зудлик билан тиббий хизмат кўрсатилиши даркор. Акс ҳолда…

Косонда муаммолар талайгина. Бу муаммоларга ечим топиш борасида мутасаддилар астойдил ҳаракат қилиши керак. Шундагина чекка – чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг турмуш-тарзи яхшиланади.

Юқоридаги мавзуга яна қайтамиз.
Дилшод НАБИЕВ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Некузда 1 кун: «Вагон»даги назорат маскани, харобага айланган масжид…(фото)