Ҳар қандай соҳада баъзан кичик бир воқеа ёки тушунмовчилик сабаб бўлиб бир инсон тақдири ҳал бўлиб кетиши, ўз севган касбидан бир умрга четлатилиши ҳам мумкин. Бу ҳолатдан ҳарбий соҳа ҳам мустасно эмас. Фарқи шундаки, ҳарбий хизматчилар камдан-кам ҳолатларда ҳуқуқларини тиклаш учун мурожаат қилишади. Ҳарбий прокуратура ана шу ҳолат бўйича яқинда бир масалани ўрганиб охирига етди.
Kun.uz нашри хабар беришича, ҳарбий хизматчи Б.Б. ўзига бириктирилган ҳарбий машинада кетаётганида машинада носозлик юзага келади. Уни бартараф этиш учун эса маълум манзилга бориб, керакли жиҳозларни олиш керак бўлади, машина эса юрмайди.
Ҳарбий хизматчи ноилож, қуролдоши А.А.дан унинг шахсий машинасида эҳтиёт қисмлар олиб келишни илтимос қилади, бензинни ҳам ўзи топиб беришини айтади ва юк машинадан бензин олиб бераётганида ҳарбий комендант воқеага гувоҳ бўлади.
Орадан бир неча кун ўтиб ана шу воқеа асос қилиб олиниб, икки ҳарбий хизматчининг ҳам шартномаси бекор қилиниб, улар захирага бўшатилади.
Юқоридаги ҳолат бўйича тўлиқ суриштирув ўтказилмагани, ҳарбий хизматчилар ҳарбий қўмондон қабулига киришга ҳаракат қилиб, бунга эриша олмагани учун аслида нима бўлгани юзага чиқмай қолади.
Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан мазкур иш тўлиқ ўрганиб чиқилди. Терговга қадар текширув ўтказилди, нима учун носозлик юзага келганида низомга амал қилинмагани, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа барча ҳолатлар таҳлил қилинди.
Ниҳоят, суд муҳокамасида ҳар икки ҳарбий хизматчи хизмат фаолияти давомида ҳарбий қисмга тегишли бўлган автомашинанинг техник носозлигини бартараф этиш мақсадида шундай йўл тутишгани, чиндан ҳам ўша куни автомашина техник носоз ҳолатда бўлгани ўз тасдиғини топди. Маълум бўлишича, юқоридаги ҳарбий хизматчилар шу воқеа рўй берган кунгача бирор марта интизомий жазо ҳам олмагани, ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан ижобий тавсифлангани ҳам эътиборга олинди.
Суд ҳарбий хизматчилар Б.Б. ва А.А.нинг хизматга қайта тиклаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади