21:34 / 25.03.2019
2 386

Зиёрат туризми: Ҳиндистоннинг имом ва ислом уламолари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Зиёрат туризми: Ҳиндистоннинг имом ва ислом уламолари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Ҳиндистоннинг турли штатларидан бўлган имом ва ислом уламолари гуруҳи қатор туроператорлар билан бирга Ўзбекистоннинг зиёрат туризмига оид салоҳияти билан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Kun.uz нашри Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси вакилларидан олинган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Ҳиндистон делегацияси 23 мартдан 28 мартга қадар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиб, ҳиндистонлик салоҳиятли зиёратчилар учун махсус дастурларни ишлаб чиқишмоқда. Сафардан қайтгач, гуруҳ аъзолари Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг зиёрат туризмига доир салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича кенг ахборот ишини олиб боришни режалаштирган.

Делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамда ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган.

Holiday Merchants компанияси директори Викас Хандури Ўзбекистон ҳақида шундай дейди:

“Улкан туристик салоҳият ва бой тарихий-маданий меросга эга Ўзбекистон жаҳон сайёҳлик бозорида етакчи ўринни эгаллаш учун барча имкониятларга эга. 21-23 февраль куни Бухорода бўлиб ўтган Биринчи халқаро зиёрат туризми форумида Ўзбекистон зиёрат туризми марказларидан бирига айланиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилдим. Шу боис Ҳиндистоннинг турли штатлари учун Ўзбекистонга зиёрат турларни амалга оширишга доир туристик дастурларни ўз ичига олган янги пакетларни ишлаб чиқишга қарор қилдик”, - дейди у.

Викас Хандурининг таъкидлашича, Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг муқаддас обидаларини зиёрат қилишни истовчилар кўп, хусусан, Имом Ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий, Имом Ат-Термизий каби мемориал комплекслари ҳиндистонликларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ўзбекистон » Зиёрат туризми: Ҳиндистоннинг имом ва ислом уламолари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
[/banner_pushhouse