14:24 / 02.04.2019
4 167

Ўзбекистон Россиядан 10 та «Ми-35М» вертолёти сотиб олади

Ўзбекистон Россиядан 10 та «Ми-35М» вертолёти сотиб олади
Фото: «Sputniknews-uz.com»
Ўзбекистон 2018 йилда Россиянинг ўнта Ми-35М вертолёти бўйича шартнома имзолаган, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». Яқин вақт ичида Россия президенти Владимир Путин ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича комиссия мажлисини ўтказади, унда 2018 йилда қурол-яроғ экспорти бўйича расмий натижалар эълон қилинади.

Натижалар кутилганидан яхшироқ бўлган: Россия чет элга 15 миллиард долларлик қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб берди, 20 миллиард доллардан зиёд қийматдаги янги шартномалар имзоланди, бу энг катта кўрсаткичлардан бири.

Ми-35М вертолётларини қўшни Қозоғистон ҳам сотиб олади - 2018 йилда Остона (ҳозирги Нур-Султон) Москва билан саккизта Су-30СМ қирувчи самолёти, тўртта Ми-35М вертолёти ва «Бук-М2Э» зенит ракета тизими дивизионини харид қилиш бўйича шартнома имзолади.

Марказий банк ҳисоботига кўра, Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортини оширди. 2018 йилда мамлакатда 0,7 миллион долларлик қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, уларнинг қисмларини сотиб олди. Бу рақамлар ичида Ми-35М вертолётлари бор ёки йўқ экани - номаълум. 2017 йилда Россия Ўзбекистонга 12та Ми-35 вертолёти етказиб бериши маълум бўлганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Россиядан 10 та «Ми-35М» вертолёти сотиб олади