18:00 / 16.05.2019
4 755

Фаттоҳ Шодиев ва Алишер Усмонов Тошкентдаги халқаро форумда иштирок этади

Фаттоҳ Шодиев ва Алишер Усмонов Тошкентдаги халқаро форумда иштирок этади
19 май куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг V халқаро форуми – давлат арбоблари, йирик тадбиркорлар, кўп томонлама институт раҳбарлари, нуфузли журналистларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, USM Holdings асосчиси, МДХМИнинг Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Алишер Усмонов, Россия маданият вазири Владимир Мединский, Россия Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Илёс Умаханов иштирок этади. Тадбирни МДХМИнинг Кузатув кенгаши аъзоси, ТАСС бош директорининг ўринбосари Михаил Гусман олиб боради.

Форумда сиёсат, хавфсизлик, иқтисод ва маданият соҳасидаги долзарб масалалар бўйича Монголия ташқи ишлар вазири Дамдин Цогтбаатар, Камбоджа Таълим вазири Н.Хан Чуон, Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари С.Кравцов, МДХМнинг Васийлик кенгаши аъзоси Фаттоҳ Шодиевлар сўзга чиқади. Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар қаторига Словакия ташқи ишлар вазири Мирослав Лайчак қўшилади. Барча сўзга чиқувчи нуфузли меҳмонлар Москва халқаро муносабатлар институти битирувчилари ҳисобланишади.

Форумнинг асосий дастури давлат идоралари ва компаниялар раҳбарларининг бизнес учрашувларидан иборат. Учрашув давомида таълим, маданият ва инвестиция соҳасида икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади.

МДХМИ, Жаҳон иқтисод ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон ва Россиянинг бошқа олий ўқув юртлари мутахассислари иштирок этадиган тадбирда Марказий Осиёдаги кўп томонлама ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлараро мунозара бўлиб ўтади.

Форумда, шунингдек, университетни ривожлантиришнинг янги стратегияси муҳокама қилинади. Форумда Тошкент МХМИ филиали очилиши ҳақидаги дастур тақдимоти ҳам ўрин олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фаттоҳ Шодиев ва Алишер Усмонов Тошкентдаги халқаро форумда иштирок этади