2 417
Президент фармони: Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси 10 йил муддатга солиқлардан озод қилинди
Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 24 мартида устав капитали 10 млн доллар бўлган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси ташкил этилган бўлиб, унинг устав фонди босқичма-босқич 1 млрд долларга етказилиши назарда тутилган.
Мазкур компания капиталини шакллантиришда Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) улуши 75 фоизни ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ўзбекистон) улуши 25 фоизни ташкил қилади.
Фармонга мувофиқ, Компания ва унинг таъсисчилари 10 йил муддатга даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, мол-мулк ва активларни реализация қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.
Компанияда ишлашга жалб этилган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади