Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги янги қарори имзоланиб, унга кўра Ўзбекистонда табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек электр энергияси нархлари ошмайдиган бўлди.
Kun.uz нашрининг хабар беришича, қарор ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича бозор механизмларига ўтишнинг истеъмолчиларга таъсирини енгиллаштириш мақсадида қабул қилинган.
«Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги мазкур қарор билан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархларнинг оширилиши бекор қилинди.
Мазкур қарор билан соҳага оид бошқа янгиликлар ҳам амалиётга жорий этилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархлар оширилиши белгилаб қўйилган эди.
30 май куни Молия вазирлиги 2019 йилнинг 1 июнида газ ва электр энергияси учун нархлар оширилмаслигини маълум қилди.
«Табиий газ ва электр энергиясига белгиланган нархлар оширилади, лекин 1 июндан эмас. Биз нарх оширилишини вақтинча тўхтатиб қўйдик», — дейишган Молия вазирлигидагилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди