11:03 / 14.07.2019
5 533

Косондаги «лоток» ва «масжид гумбази»ни эслатувчи бекатлар: Кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан! (фото)

Косондаги «лоток» ва «масжид гумбази»ни эслатувчи бекатлар: Кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан! (фото)
Камерамиз объективига Қашқадарё вилояти Косон туманидаги бекатларнинг ҳолати муҳрланди.
Энг қизиғи, бу бекатларни намунали деб бўлмайди.Чунки уларнинг айримлари «масжид гумбази»ни эслатади.


Ҳар 10 қадамда учраб турадиган бу бекатлар одамларнинг сўзларига кўра, шу атрофдаги аҳолига қулайлик яратиш учун ўтган асрда қурилган. Aммо сўнгги йилларда бекатларга эътибор умуман қаратилмаган. Натижада улар кўримсиз ва таъмирталаб ҳолга келиб қолган.

Бекатлар ичида устига «лоток» (бетон ариқ) ўрнатиб қўйилганини ҳам учратасиз. Ўша даврдаги бу «инновация» афсуски, ҳозирда эскирган ва кўзга анча ёқимсиздек кўринади.

Косон – Муборак – Бухоро автойўлидан ҳокимлар, раҳбарлар ва мутасаддилар тез-тез ўтиб туришади.

Қизиқ, улар бу «антиқа» бекатларга бир назар ташлаб қўйишмасмикан? Сиз нима дейсиз?
Дониёр Орипов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Косондаги «лоток» ва «масжид гумбази»ни эслатувчи бекатлар: Кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан! (фото)