date
views 7 786

2015 йил охиригача Ўзбекистоннинг барча йирик компаниялари тўлиқ равишда ахборот технологиялари билан таъминланади

Ўзбекистонда 2014-2015 йиллар давомида йирик акционерлик компаниялари, уюшмалар ва бирлашмаларда ахборот тизимини жорий қилиш бўйича умумий миқдори 330 миллиард сўмдан зиёдроқ суммани ташкил қилган 86та лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади, деб хабар беради "Жаҳон” ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитасининг матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда.

Маълум қилинишича, бу лойиҳалар саноатнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларига энг замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларини жорий қилиш давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон дастурий маҳсулотлар бозорининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялар миллий рўйхати тузилган бўлиб, ҳозирда бу рўйхатга республикадаги 69та компанияс номи киритилган. Дастурий маҳсулот яратувчилар каталоги "software.uz”да 1600та дастур ҳақида маълумотлар берилган.

Маълумот учун, 2017 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистоннинг дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялари мамлакатга хориждан ўз эҳтиёжлари учун олиб кираётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминот учун божхона тўловлари тўлашдан озод этилган.

Бу имтиёзлар Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий қилинган.

Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасига хорижий сармояларни жалб қилиш мақсадида ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи етакчи хорижий компаниялар билан қўшма корхоналар (мисол учун, Жанубий Кореянинг LG CNS компанияси билан) тузиш бўйича қарорлар қабул қилинмоқда.

Манба ва фото: Kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2015 йил охиригача Ўзбекистоннинг барча йирик компаниялари тўлиқ равишда ахборот технологиялари билан таъминланади