06:39 / 07.08.2019
2 750

Aбдулазиз Комилов ва Мавлут Чавушўғлу ўзаро Ҳамкорлик дастурини имзоладилар

Aбдулазиз Комилов ва Мавлут Чавушўғлу ўзаро Ҳамкорлик дастурини имзоладилар
Кеча, 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашди. Унда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шу куни Aбдулазиз Комилов ва Мевлут Чавушўғлу раислигида Қўшма стратегияни режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда турли даража ва шакллардаги Ўзбекистон – Туркия мулоқотининг жадаллашгани мамнуният билан қайд этилди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликда марказий ўринни савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқалари эгаллаши таъкидланди. 2018 йил якунларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 40,5 фоизга ошиб, 2 млрд. 172 млн. AҚШ долларини ташкил этди. Делегациялар раҳбарлари маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратдилар. Икки мамлакат илмий ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида Aбдулазиз Комилов ва Мавлут Чавушўғлу Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Шунингдек, кеча Абдулазиз Комилов Туркия элчиларининг XI йиллик конференциясида нутқ сўзлади. Ушбу тадбир мамлакатнинг сиёсий ва дипломатик фаолиятини такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ички ва идоралараро мувофиқлаштиришни кучайтириш ва серқирра ташқи сиёсат юритишда муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз нутқида жаҳон ва Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари бўйича Ўзбекистоннинг қарашлари тўғрисида сўзлаб берди, минтақавий ва глобал таҳдидларга тўхталди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенг макроминтақада тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсий ташаббусларини изоҳлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Туркияга ташрифи бугун ўз ниҳоясига етади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Aбдулазиз Комилов ва Мавлут Чавушўғлу ўзаро Ҳамкорлик дастурини имзоладилар