
Бугун Волгабўйидан ғарбий Қозоғистон орқали республика ҳудудига нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келди, текислик ҳудудларда аввалгидек қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, кундузги ҳарорат мамлакатнинг катта қисмида 2-3 даражага пасайиб, шу давр учун хос бўлган меъёрларга яқин бўлади.
Дам олиш кунларида Ўзбекистон аҳолисини илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутмоқда. Бу кунларда республикага Туркманистон ҳудудларидан чиққан илиқ ҳаво киради. Термометр устунчаси кундузи 24-27 даражагача кўтарилади.
Келаётган ҳафта душанба куни навбатдаги ҳаво оқими кириши билан республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиб, фақат Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариши мумкин. Айрим жойларда шамол кучайиб, унинг тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин. Кундузги ҳарорат 18-23 даражагача пасаяди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар