10:28 / 15.10.2019
2 976

Хива 2020 йилда туркий оламнинг маданий пойтахти бўлади

Хива 2020 йилда туркий оламнинг маданий пойтахти бўлади
Фото: ТИВ матбуот хизмати
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 14 октябрь куни Бокуда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг еттинчи йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон ва кузатувчи-давлат Венгрия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг ўз ишини бошлаётган VII саммити чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида Туркий кенгаш доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари борасидаги Ўзбекистон қарашларига тўхталиб ўтди. Хусусан, мамлакат савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлиги эътироф этилди.

2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Туркий кенгашнинг иштирокчи давлатлари билан икки томонлама савдо айланмасини йилига ўртача 30 фоизга ошириб бормоқда. 5 октябрь куни Тошкентда туркий олам вакиллари иштирокида Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши ва Инвестиция форуми бўлиб ўтди.

Хива шаҳрининг 2020 йилда туркий оламнинг маданий пойтахти деб эълон қилиниши маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида вазирлар томонидан Туркий кенгаш фаолиятининг ташкилий-молиявий масалалари ечими, хусусан, Венгрияда Туркий кенгаш ваколатхонасини очиш билан боғлиқ қатор ҳужжатлар тасдиқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хива 2020 йилда туркий оламнинг маданий пойтахти бўлади