18:44 / 22.03.2020
3 440

Тошкентда деҳқон бозорлари, дўконлар ва шифохоналар одатдаги тартибда ишлашда давом этади

Тошкентда деҳқон бозорлари, дўконлар ва шифохоналар одатдаги тартибда ишлашда давом этади
Бугун, 22 мартдан бошлаб, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди. Шаҳар ҳокимлиги шу муносабат билан аҳоли орасида тарқала бошлаган миш-мишларга ойдинлик киритди.

«Маълум қиламизки, аҳолининг кундалик эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохоналар, поликлиникалар, аптекалар, турли таомларни етказиб бериш хизматлари фаолияти тўхтатилмайди. Улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради.

Аҳолимиздан коронавируснинг кенг тарқалмаслигини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар уларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги учун эканлигини тушунишларини, ўзлари ва яқинларини эҳтиёт қилишларини, шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилишларини илтимос қиламиз», – дейилади ҳокимлик билдиришида.

Эслатиб ўтамиз, 25 мартдан бошлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахслар 223 минг сўм (БҲМнинг бир баробари) жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик яна қайтариладиган бўлса, жарима миқдори 669 минг сўмни (БҲМнинг 3 баробари) ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда деҳқон бозорлари, дўконлар ва шифохоналар одатдаги тартибда ишлашда давом этади