14:43 / 23.03.2020
4 019

Бу ҳафта юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу ҳафта юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ушбу ҳафтада мамлакатимиздаги кузатиладиган об-ҳаво бўйича маълумот берди.
Унга кўра, бугун бутун мамлакатимиз ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, ҳаво ҳарорати 20-25 даража атрофида бўлиб, бу меъёрдан 3-4 даражага юқоридир.

Эртага Каспий денгизининг жанубий районларидан нам ҳаво оқими киради, республиканинг айрим жойларига ёмғир ёғиб, ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди ва шу кун меъёрига яқинлашади. Фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

25 март куни Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик боълмайди, фақат Фарғона водийси, шунингдек, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ бўлади, кундузги ҳарорат 10-15 даражагача пасаяди. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан 7-9 даражага пастдир.

26 мартдан 28 мартгача мамлакатимиз ҳудуди юқори босимли майдон таъсирида бўлади. Кечаси ҳарорат 3-8 даража илиқ атрофида бўлади, 26 март кундузи ҳарорат ҳали салқин, 10-15 даража илиқ, 27-28 март кунлари қуёш нурлари ҳавони иситиши ҳисобига ҳарорат 15-20 даражагача кўтарилади ва меъёрий кўрсаткичларга яқинлашади, дейилади Гидрометеорология хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бу ҳафта юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?