20:35 / 14.05.2020
2 661

Хоразмда қарама-қарши йўлга чиққан Cobalt туфайли Spark ҳайдовчиси вафот этди

Хоразмда қарама-қарши йўлга чиққан Cobalt туфайли Spark ҳайдовчиси вафот этди
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида иккита енгил машина тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

ЙТҲ 13 май куни соат 21:10 ларда Урганч шаҳрининг Жайхун ва Нажмиддин Кубро кўчалари кесишмаси яқинида юз берган. 1996 йилда туғилган Х.Х. Cobalt тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан ва шу йўналишда қаршисидан келаётган ҳайдовчи Spark автомобилининг олд қисмига урилган.

Spark ҳайдовчиси, 1997 йилда туғилган Д.Ў. оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Cobalt ҳайдовчиси 24 ёшли Х.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Урганч шаҳар ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий ҳафта мобайнида Ўзбекистонда одам ўлими билан якунланган бир нечта ЙТҲ содир бўлди. 11 май куни Сурхондарёнинг Шўрчи туманида Lacetti мотороллерга урилиши оқибатида 38 ёшли мотороллер ҳайдовчиси, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида Isuzu автобуси велосипедчини уриб юбориши оқибатида 33 ёшли велосипедчи, 12 май куни Бухоронинг Ромитан туманида трактор тиркамаси ағдарилиб кетиши оқибатида 33, 34 ва 38 ёшли аёллар, Хоразмнинг Янгибозор туманида Matiz уриб юбориши оқибатида 4 ёшли бола, 13 май куни Андижоннинг Булоқбоши туманида «Камаз» уриб юбориши оқибатида 30 ёшли велосипедчи, Қашқадарёда Nexia дарахтга урилиши оқибатида 57 ёшли йўловчи вафот этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хоразмда қарама-қарши йўлга чиққан Cobalt туфайли Spark ҳайдовчиси вафот этди