15:31 / 20.05.2020
3 308

Самарқанддаги қайси маҳаллаларда коронавирус аниқлангани маълум қилинди

Самарқанддаги қайси маҳаллаларда коронавирус аниқлангани маълум қилинди
Самарқанд шаҳри ҳокими Бобурмирзо Облоқулов шаҳарнинг қайси ҳудудларида коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Daryo.uz».

«Карантин қоидаларини юмшатиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар жорий этилган. Шуни айтишим керакки, бу чоралар бутун Самарқанд шаҳри учун татбиқ этилмайди. Касаллик аниқланган беморлар яшайдиган айрим маҳаллаларда карантин қоидалари кучайтирилади», — деган Самарқанд шаҳар ҳокими.

Унинг билдиришича, касаллик чекинмагунча «Абдураҳмон Жомий», «Адолат», «Баҳор», «Боғи Темур», «Ал-Фаробий», «Боғи Шифо», «Ғиёсиддин Жамшид», «Дўстлик», «Жўйи чуқур», «Зарафшон», «Заргартепа», «Илғор», «Кўк масжид», «Қўшчинор», «Қарши йўли», «Машъал», «Нуробод», «Сайид», «Сиёбча», «Тадбиркорлар», «Увайсий», «Ўрта Хўжасоат», «Ҳамид Олимжон», «Шеърозий», «Ҳазора», «Ҳунармандлар», «Чорбоғ», «Чўпон ота», «Шодлик», «Шукрона», «Янги ҳаёт» ва «Янги Хайробод» маҳаллаларига вақтинча кириш-чиқиш чекланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни дамгача Самарқанд вилоятида 281 киши коронавирус юқтирган ва уларнинг 175 нафари тузалган, 1 киши вирус сабаб вафот этган.

18 май куни Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилган тартибда давом эттирилиши ва шаҳар кўчаларида махсус рухсатномасиз автомобиллар ҳаракати ҳозирча чеклангани эълон қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқанддаги қайси маҳаллаларда коронавирус аниқлангани маълум қилинди