Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта захиралари статистикасини янгилади.
2020 йил 1 май ҳолатига кўра, расмий захиралар 31,2 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор олтин (18,5 миллиард доллар) ва хорижий валютадаги захира активлар (12,3 миллиард доллар) ўртасида тақсимланган.
Марказий банк олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилишни бошлаганидан буён биринчи марта уларнинг миқдори 31 миллиард долларга яқинлашди. Захираларнинг ўсиши асосан олтин нархининг ошиши ҳисобига юз берган. Мазкур захиралар мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» ҳисобланади. Улар ноқулай ташқи шароитлар вақтида ҳимоя буфери сифатида хизмат қилади. Захираларнинг етарлилиги ноқулай ташқи шароитларнинг табиатига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон 16 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захирага эга экани маълум бўлди. Бу тавсия этилган кўрсаткичдан кўп.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захираси ҳажми 26,6 миллиард долларни, 2019 йил эса 30 миллиард долларни ташкил этганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди