Бугун охирги кунларда мамлакатга нисбатан салқин ҳаво олиб кирган антициклон чегараси Ўзбекистон ҳудудидан чекинишни бошлайди.
Кундузги ҳарорат аста-секин кўтарилиб, 33-35 даражага, шимолда, жануб ва чўл зонасида 37 даражагача етади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Бутун республика бўйича об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғли туманларда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Тунги ҳарорат 18-20 даража атрофида бўлади, кундузи термометр устунчаси 35-37 даражагача, шимолда, жануб ва чўл зонасида 38-40 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага юқори.
Барча вилоятларда асосан ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида шанба куни об-ҳаво бироз беқарор бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди