22:07 / 30.06.2020
4 520

33 нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистон Республикасига жўнаб кетди

33 нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистон Республикасига жўнаб кетди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси иш берувчилари ўртасида пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини хорижда иш билан таъминлаш мақсадида олиб борилган музокаралар натижасида мамлакатнинг турли ҳудудларида мингдан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилиб, уларга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

Ушбу келишувга мувофиқ, ишчиларнинг биринчи гуруҳи - 33 нафар фуқаро 29 июнь куни “Ғишт Кўприк – Жибек Жоли” чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистон Президенти Ўзбекистон ва Қозоғистон меҳнат мигрантлари фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.

Мазкур ҳужжатда икки давлат ҳудудларида миграция оқимини тартибга солиш ва ноқонуний меҳнатнинг олдини олиш, шунингдек, келишувга биноан, Қозоғистонда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ҳамда Ўзбекистонда ишлаётган қозоғистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таъминланади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Қозоғистон Республикасига ишга кетаётган фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар тарқатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 33 нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистон Республикасига жўнаб кетди