3 660
Феруза Ҳамробоева нима учун Япониядан «самарасиз» дорининг йирик партияси сотиб олинганига изоҳ берди
Фото: asia.nikke
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева Ўзбекистон нима учун Япониядан «Авиган» дорисининг йирик партиясини сотиб олганига изоҳ берди.
«Таркибида «Авиган» бўлган фавипиравир биологик фаол модда барча вирусларнинг кўпайишини блоклайди. У Африкада Эбола вирусини даволашда ҳам қўлланилган.
Тиббиёт доирасида ушбу препаратни «Ремдесивир»нинг Япония варианти деб ҳам аташади. Япония тажрибасига кўра, «Авиган» коронавируснинг енгил формасида яхши таъсир кўрсатади, лекин касаллик оғир кечишида таъсири кам», - деди Ҳамробоева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) ўтказилган брифингда.
Ўтган ҳафтада Япониянинг Kyodo агентлиги таркибида фавипиравир моддаси бўлган «Авиган» дорисининг синовлари унинг коронавирусга қарши самарали эканини узил-кесил тасдиқламагани ҳақида хабар берган эди.
Reuters агентлиги япониялик тадқиқотчиларга таяниб, «Авиган»ни даволаниш жараёнининг бошида қабул қилган беморлар уни кечроқ қабул қилганларга нисбатан тезроқ соғайишни бошлаган бўлсалар-да, орадаги фарқ жуда кам бўлгани ҳақида ёзди.
Россиянинг ВШЭ миллий тадқиқот университети профессори Василий Власов «Новая газета»га берган интервьюсида бу дори «жуда ёқимсиз» салбий асоратларга эга эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, дори ҳомиладорлар учун зарарли, ҳомиланинг хунуклиги ва ўлимига олиб келади.
«Бу асоратлар дорини кенг амалиётда қўллаш имконини бермайди. Шу сабабли дори АҚШда рўйхатдан ўтмаган. Японияда эса янги хавфли гриппга қарши ҳолатлар учунгина рўйхатга олинган», – деди у.
Аввалроқ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов мамлакатимизга Японияда ишлаб чиқарилган, «энг самарали дорилардан бири бўлган» 200 минг қадоқ «Авиган» дориси келтирилгани ҳақида хабар берган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди