
Шу йилнинг 16 август куни мамлакатимизда 628 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бўлими хабарига кўра, кун давомида Тошкент шаҳрида 4 нафар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Сирдарё, Навоий, Андижон, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида жами 930 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 329 нафар бемордан 30 973 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 87 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 124 нафар бемордан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар