16:33 / 15.09.2020
4 475

Ўзбекистонда карантин чоралари қайта жорий этиладими? Мутахассис жавоби

Ўзбекистонда карантин чоралари қайта жорий этиладими? Мутахассис жавоби
Республика махсус комиссияси ва Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда қатъий карантин чоралари қайтарилиши борасидаги миш-мишларга аниқлик киритиб ўтди.

Жумладан, мутахассис «Кунлик коронавирусга чалинган одамлар сони кўпайса, қайта карантин жорий қилинадими? Эшитишимиз бўйича 15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилармиш, шу ростми?», каби саволларга жавоб берган.

Республикамизда карантин чоралари бекор қилинганлиги ҳақидаги гапингиз, менимча, нотўғри гап. Ўзбекистонда карантин бекор қилинмади, аксинча, бирмунча юмшатилди. Аммо фуқароларнинг нотўғри тушуниши аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлигига сабаб бўляпти. Аҳамият бераётган бўлсангиз, тегишли профилактик тадбирларни бажармаслик, тавсияларга риоя қилмаслик, касаллик бўйича вазиятга бееътибор бўлиш вазиятнинг мураккаблашишига сабаб бўляпти. Касалликнинг қайд этилиши кейинги кунларда яна бирмунча кўтарилди.

Нурмат Отабеков, Республика махсус комиссияси ва Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор


Шунингдек, Отабеков карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши фуқароларнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқлиги, карантин ва чеклов тадбирларини менсимаслик, профилактик тадбирларни унутиш, мутахассис, шифокорларнинг тавсияларига риоя этмаслик, касаллик кўпайиб кетиши ва Республика махсус комиссиясининг карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қилишини алоҳида таъкидлади.

Аҳолига карантин чораларининг кучайтирилиши каби тахминларга ишонгандан кўра ўзининг профилактик тадбирларни амалга оширишга бўлган муносабатини ўзгартириш мақсадга мувофиқ эканлиги тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилган. Хусусан, 15 августдан бошлаб автомобилларнинг кун давомида ҳаракатланишига, маҳаллий авиа ва темир йўл қатновига, хусусий боғча ва мактаблар фаолиятига, 30 кишилик тўйларни ўтказишга рухсат берилган. 17 августдан вилоятлар ўртасида автотранспорт қатнови ҳамда жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобус қатнови тикланади, масжидлар қайта очилди. 20 августдан буюм бозорлари ва савдо мажмуалари қайта ишга тушди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда карантин чоралари қайта жорий этиладими? Мутахассис жавоби