09:39 / 14.12.2020
3 885

Мирзиёев: «Кимдир сизларга президентга муаммолар ҳақида айтмайсан деса, сиёсатимга хиёнат қилибди»

Мирзиёев: «Кимдир сизларга президентга муаммолар ҳақида айтмайсан деса, сиёсатимга хиёнат қилибди»
Президент Шавкат Мирзиёев 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф якуни бўйича Урганч шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтди. Давлат раҳбари нутқи аввалида вилоят фаолларидан муаммолар ҳақида очиқ гапиришни сўради. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

«Кимдир сизларга президентга фалон гапни айтмайсан, деса сиёсатимга хиёнат қилибди. Бугун очиқ гаплашайлик. Баландпарвоз гаплар керак эмас», – таъкидлади президент.

Шавкат Мирзиёев шу йил март ойида ҳам Хоразм вилоятига икки кунлик ташриф билан келганини ёдга олди.
«Нима учун президент бир йилда икки марта Хоразмга келяпти? Бугунги ислоҳотлардан халқ розими, норозими? Катта-катта марраларни кўзлаяпмиз, ҳамма ўз йўлини топа олдими? Бугун сизлар билан ана шу саволларга жавоб топиш учун келдим. Мақсадим – сизлар билан мулоқот қилиш.

Менга 50–80 варақли маъруза тайёрлашибди. Мен маъруза қилиш учун келмадим. Нима қилсак келгуси йилда Хоразм йили бўлади, натижа бўлади? Шуни кўзларингизга қараб келишиб олишимиз керак
», – деди у.

Президент пандемия оқибатида келиб чиққан иқтисодий инқироз ҳақида тўхталди.
«Таҳлиллар шуни кўрсатяптики, катта инқироз бўлди, пандемия ҳамма режаларни орқага суриб юборди. 14 мартдан бери курашяпмиз. Бутун дунё курашяпти. Яна эски ҳолатга тушиш эҳтимоли йўқ эмас. Мисли кўрилмаган ишларни заҳматкаш халқимиз тўғри тушуняпти. Худо хоҳласа, шу кунлар келадики, бу балодан кучли қудратли бўлиб чиқамиз.

Ҳали пандемия бошланмасдан, 24 январда камбағалчиликнинг олдини олиш деган адолатли шиор қилгандик. «Темир дафтар» қилмаганимизда кимга у пулларни адолатли тарқатардик? Ишсиз оилаларни «Темир дафтар»га олиб маҳкам ушлаганимиз пойдевор бўлди
», – деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев: «Кимдир сизларга президентга муаммолар ҳақида айтмайсан деса, сиёсатимга хиёнат қилибди»