ID-картанинг олд томони.
Фото: ИИВ матбуот хизмати
Ўзбекистон фуқаросининг ички паспорти ўрнини эгаллайдиган идентификацион карта (ID-карта) бериш бутун мамлакат бўйлаб 2021 йилнинг биринчи иш куни — 4 январдан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Мирзақамбаровга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
ID-карта олиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжат талаб қилинмайди, фақат паспорт, ариза ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи миқдорида (198470 сўм) давлат божини тўлаш керак. Улуғбек Мирзақамбаровнинг сўзларига кўра, ID-карта бир иш куни ичида берилади.
Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтилган манзил ўзгарган тақдирда, картани алмаштириш керак бўлмайди.
Тошкентда ва Тошкент вилоятида 1 сентябрдан прописка тизимини рақамлаштириш бошланди. 1 январдан бу жараён кучга кириши керак, Тошкентда у аллақачон қўлланилмоқда. Прописка фақат тизимда ўзгартирилади. Картанинг ўзида эса манзил ёзилмайди.
ID-карта 1 ёшгача бўлган чақалоқларга 2 йил муддатга, 1 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга — 5 йил, 16 ёшдан бошлаб 10 йил муддатга берилади (Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи хориж фуқаролари ва фуқаролари бўлмаган шахсларга 16 ёшдан 60 ёшгача — 5 йил муддатга).
2022 йилнинг 31 декабригача ID-карталар 16 ёшга тўлган шахсларга, шунингдек, паспорт йўқолган тақдирда, исм, шариф, фамилия, миллатни ўзгартириш истаги туғилганда ва бошқа сабаблар асосида ихтиёрий тартибда берилади. 2023 йилнинг 1 январидан 2030 йилнинг 31 декабригача биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш уларнинг муддати тугаши билан мажбурий тартибда амалга оширилади.
Идентификацион карта ўз ичига карта эгасининг биографик маълумотларини, рақамли фотосурат, бармоқ изларини (16 ёшга тўлганда) жамлайди. Карта эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар унинг чипига киритилади ва ID-картанинг ўзида кўрсатилмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»