Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов қуйидагиларни маълум қилди.
Мамлакатимизнинг халқаро миқёсда инвестицион салоҳиятини ва имижини ошириш, нуфузли халқаро рейтинглар ва индексларда ўрнини яхшилашда очиқ маълумотлар соҳасининг ривожланиши муҳим аҳамиятга эга.
Шундай экан, Президент томонидан соҳани ривожлантириш борасида имзоланаётган қарорлар очиқ маълумотларнинг ошкоралик ва сифати даражасини, уларни фуқароларга ва жаҳон ҳамжамиятига етказиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ўз навбатида бу «Open Data Inventory» (ODIN) очиқ маълумотлар рейтинги ва бошқа нуфузли халқаро рейтингларда мамлакатимизнинг юқори ўринларни қайд этишига замин яратади.
Шундан келиб чиқиб, 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталининг янги такомиллаштирилган варианти ишлаб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси «Open Data Inventory» (ODIN) 2020-2021 очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл тўплаган ҳолда рейтингда 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни ва Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»