Бугун Кавказ ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келди, Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши ва шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ атрофида бўлади.
27 мартда республика ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
28 мартда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 29 мартда республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 28 мартда ёмғир момақалдироқ билан кузатилади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди.
28-29 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 29 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 29 мартда ҳаво ҳарорати 6-11 даража илиққача пасаяди.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”