1 977
Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариш вазифалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Венгрия етакчиларининг мулоқоти аввал тор доирада бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев меҳмонни мамлакатга ташрифи билан қутлаб, бу икки давлат ўртасидаги алоқаларда янги даврни бошлаб беришини таъкидлади.
Виктор Орбан Ўзбекистонга келганидан мамнунлигини билдириб, Венгрия республика билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди.
Музокарада сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини ўзаро ишонч ва кенг доирадаги умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади. Узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли янги соҳаларни ишга солиш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
Томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича қарашлар ва ёндашувлар умумий экани тасдиқланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”