17:43 / 09.04.2021
3 508

Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудудига 9—10 апрель кунлари Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Хабарга кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 21-26 даража илиққача исийди. Ушбу ҳарорат шу кунларнинг кўп йиллик қийматларидан 2-3 даражага юқори бўлади.

Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида 11 апрель, якшанба куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17-22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2-3 даража паст бўлади.

Шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда