18:51 / 09.04.2021
2 519

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи санаси эпидемиологик вазиятга боғлиқлиги маълум қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи санаси эпидемиологик вазиятга боғлиқлиги маълум қилинди
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи санаси коронавирус билан боғлиқ вазиятга бориб тақалади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов 9 апрель куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Жорий йилда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб Президентимизнинг Россияга расмий ташрифини ташкил этиш режалаштирилмоқда, бўлажак музокараларга томонлар жуда пухта тайёргарлик кўрмоқда», — деган Шерзод Асадов.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Россияга давлат ташрифи билан бориши ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 21 декабрь куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувида айтиб ўтилган эди. Ўзбекистон Президенти Россияда охирги марта 2020 йил 23 июнь куни амалий ташриф билан борган эди. Президент 24 июнь куни Москвада ўтказилган Ғалаба парадида ҳам иштирок этганди.

Россия бош вазири Михаил Мишустин 2021 йил 4 февраль куни Олмаотада ўтказилган учрашувда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи билан Россияга келишига тайёргарлик кўрилаётгани, имзолаш учун бир қатор ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилиши, мазмунга бой дастур тайёрланишини айтганди.

Россия ТИВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Москвага навбатдаги ташрифи давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасида 30 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи санаси эпидемиологик вазиятга боғлиқлиги маълум қилинди