15:18 / 10.08.2021
2 863

Президент «Транспорт тўғрисида»ги қонунни имзолади


Қонунга кўра, автомобиль, ҳаво, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва транспорт инфратузилмаси объектлари Ўзбекистоннинг ягона транспорт тизимини ташкил этади.

Давлат органлари ва мансабдор шахслар транспорт ташкилотларининг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳамда улар ходимларини бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмас. Транспорт вазирлиги соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Қонунга кўра, транспорт воситалари мувофиқлик ёки транспорт воситаси турини маъқуллаш сертификатига эга бўлиши ва рўйхатдан ўтказилиши керак.

Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган транспортларни Ўзбекистонга олиб кириш, ишлаб чиқариш, сотиш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади.

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида юкларни транзит олиб ўтиш чоғида транзит юклар ва ҳужжатлар идентификация қилинади.

Ўзбекистонда товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан бажариладиган операциялардан келиб чиққан ҳолда халқаро ва ҳудудий транспорт-логистика марказлари ташкил этилиши мумкин.

Транспорт-логистика марказлари уларга ҳар қандай турдаги транспортда кириб келаётган ҳамда олиб чиқилаётган юкларни омборга жойлаштириш, сақлаш, уларга ишлов бериш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва тақсимлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

Ваколатли органлар вокзалда, аэровокзалда, аэропортда, метрополитенда ва автостанцияга кириш жойида транспорт воситасини, багажни, юк багажини ва юкни, йўловчиларни ва бошқа шахсларни кўздан кечиришдан ўтказиши мумкин.

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда транспорт ташкилотларининг объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, улар жойлашган ерларда ер ости иншоотларини жойлаштириш тақиқланади. Алоҳида ҳолларда, лойиҳалаштириш ва қуришга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси рухсати билан йўл қўйилади.

Транспорт ташкилотлари ва ташувчилар фаолияти транспорт ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган ҳамда меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир шароитларда банд бўлган ходимларнинг дастлабки ҳамда даврий тиббий кўриклардан ўтказилишини ташкил этиши шарт.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент «Транспорт тўғрисида»ги қонунни имзолади