19:30 / 23.08.2021
4 410

«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати қачон пасайишини маълум қилди

«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати қачон пасайишини маълум қилди
Ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида август ойининг охирги ўн кунлигига хос бўлган, асосан, кам булутли иссиқ об-ҳаво, кучсиз, баъзи жойларда бироз эсадиган шамоллар устунлик қилади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Тоғли ҳудудларда, асосан, тинч об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 23—24 август кунлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради ва фақат ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат фони аста-секин пасайишни бошлайди. Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 17-22 даража, кундуз кунлари 23—26 августда 33-38 даража, 27—28 августда 31-36 даража атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 18 август, чоршанба кунидан салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекиниб, унинг ўрнига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келганди. «Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилаётганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати қачон пасайишини маълум қилди