“Ўзгидромет” хабарига кўра, 27 октябрда республика шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
28 октябрда ёмғирли зона шарққа силжийди ва республиканинг тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. 29 октябрда марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. 27-28 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 4-9 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат аста-секин пасаяди ва ҳафта охирига бориб кундуз кунги ҳарорат 7-12 даража илиққача пасаяди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди