17:33 / 18.11.2021
3 137

Манба: Жаҳонгир Ортиқхўжаев бош вазирга ўринбосар бўлиши кутилмоқда

Манба: Жаҳонгир Ортиқхўжаев бош вазирга ўринбосар бўлиши кутилмоқда
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон бош вазири ўринбосарлигига тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Айни вақтда сайт таҳририятида у ҳукуматда қайси соҳага масъул бўлиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У ўз фаолиятини «Жаҳонгир» МЧЖ директори сифатида бошлаган, 2000-йиллар бошида Akfa компаниясига, 2011 йилда маиший техника буюмлари ишлаб чиқарувчи Artel компаниясига асос солган. 2017-2018 йилларда Tashkent city дирекцияси директори лавозимида ишлаган.

Ортиқхўжаев 2018 йил апрелидан буён Тошкент шаҳрига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон ҳукуматида 6та бош вазир ўринбосари лавозими бор: биринчи ўринбосар Очилбой Раматов (Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари), иқтисодий комплекс раҳбари Жамшид Қўчқоров, қишлоқ хўжалиги масалалари комплекси раҳбари Шуҳрат Ғаниев, инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосар Сардор Умрзоқов, туризм ва спортга масъул бўлган Азиз Абдуҳакимов.

Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими эса бироз аввалроқ бўш қолганди - Беҳзод Мусаев ССВ раҳбари лавозимига ўтказилган.

- Бундан аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокими лавозимидан кетиши ва унинг ўрнини Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган, Kun.uz манбаси бу маълумотни рад этиб, Ҳидоятов Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ҳокими бўлишини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Манба: Жаҳонгир Ортиқхўжаев бош вазирга ўринбосар бўлиши кутилмоқда