10:35 / 01.01.2022
1 748

Электр энергияси таъминотида монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси таъминотида монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда саноатнинг етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини якунлаш мўлжалланмоқда.

Машинасозлик, кимё, нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, транспорт каби тармоқлардаги 23 та йирик корхона халқаро кредит рейтингларини олиш орқали ички ва ташқи молиявий бозорларга мустақил чиқиб, инвестиция лойиҳалари учун ўзи маблағ жалб қилишини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Энергетика соҳасида трансформация жараёнлари жадаллаштирилади. Бунда, электр энергия таъминотида монополияни бекор қилинади ҳамда соҳага бозор механизмлари жорий этилади, жумладан:
- энергетика бозори регуляторини ташкил этиш;
- “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан электр энергиясини “ягона харид қилувчи” функциясини ажратиш;
- “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга хусусий операторларни жалб қилиш бўйича асосий талабларни белгилаш;
- “Ўзбекгидроэнерго” АЖ кичик ва ўрта инвестиция лойиҳаларига хусусий инвесторларни жалб этиш кўзда тутилган.

Нефт-газ соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш орқали табиий газ таъминотида бозор механизмлари жорий этилади, жумладан:
- “Ўзтрансгаз” АЖни фақат газни транспортировка қилиш билан шуғулланувчи компанияга айлантириш;
- табиий газнинг рақобатли улгуржи бозорини босқичма-босқич шакллантириш;
- “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини дунёнинг етакчи нефть-газ компаниялари стандартларига мувофиқлаштириш, бунда жамият тасарруфидаги корхоналарда кооперация ва аутсорсинг хизматларини жорий этиш;
- “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фаолияти йўналишларига хусусий операторларни жалб қилиш бўйича асосий талабларни белгилаш назарда тутилган, жумладан: суюлтирилган газни аҳолига етказиб бериш тизимига; табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш тизимига.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда трансформация жараёнлари жадаллаштирилади. Бунда, соҳада хусусий юк ташиш операторлари фаолиятини йўлга қўйиш, асосий фаолият билан боғлиқ бўлмаган активларни мақбуллаштириш, юк ташиш харажатларини камайтириш, янги сервис таклифларини жорий этиш режалаштирилган.

Кимё соҳасидаги корхоналар хусусийлаштирилади, жумладан Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда 2022 йилда “Фарғонаазот” АЖ ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖни хусусийлаштирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Электр энергияси таъминотида монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда