12:09 / 03.01.2022
1 362

Ўзбекистонда энди ҳар йили «Маънавият фестивали» ўтказилади

Ўзбекистонда энди ҳар йили «Маънавият фестивали» ўтказилади
Ўзбекистонда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси амалга оширилади. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни 2022–2032 йилларда амалга ошириш миллий дастури ишлаб чиқилади.

Бунда, “Янги Ўзбекистон стратегияси” мавзусида плакатлар туркуми, мултимедиа ва бошқа замонавий тарғибот маҳсулотлари яратилади, “Ўзбекистон қаҳрамонлари”, “Маънавият луғати” китобларининг тақдимоти ўтказилади, ҳар йили анъанавий тарзда “Маънавият фестивали” ўтказиб борилади.

Шунингдек, ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мўлжалланган.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари, маънавий мероси, номоддий маданий мерос элементларини муҳофаза қилиш ва оммалаштириш бўйича 2022–2026 йилларга мўлжалланган давлат дастури ишлаб чиқилади.

Номоддий маданий мероснинг сақловчилари ва уларни оммалаштириш билан шуғулланувчи шахсларга қўшимча имтиёз, преференция ва молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

Номоддий маданий мерос элементларини ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тегишли умумэътироф этилган рўйхатларига киритишга эришиш чоралари кўрилади.

“Тайёрлаш – ўргатиш – ўрганиш – тиклаш – сақлаш – оммалаштириш – сотиш” узликсиз яхлит тизим асосида номоддий маданий меросни ривожлантириш кластерлари ташкил этилади. “Миллий қадриятлар ойлиги” ва “Миллий қадриятлар сайли” ўтказиб борилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда энди ҳар йили «Маънавият фестивали» ўтказилади