Хитой Chang'e 4 ой миссияси билан алоқа қилиш учун мўлжалланган Queqiao коинот қурилмасини Ернинг табиий йўлдоши томон учирди. Миссиянинг ўзи кейинроқ амалга оширилади, деб хабар беради Кун нашри.
Қурилма 21 май эрталаб Сичан космодромидан Long March 4C ракетасида учирилди. Оғирлиги 425 кг келадиган, S- ва X-диапазондаги частоталарда ишловчи узаткичлар билан жиҳозланган қурилма Ойнинг қоронғи томонида, Ер-Ой тизимининг L2 Лагранж нуқтасида (сайёрамиздан 455 минг км узоқликда) жойлашиб, ярим йил синовдан ўтади.
Queqiao алоқа учун Ойнинг тескари томонида жойлашадиган ровердан фойдаланмоқчи. Аввал луноходлар Ойнинг фақат бизга кўринувчи томонига жўнатилган. Қурилма синови муваффақиятли ўтса, унда Chang'e 4 миссияси 2018 йилдаёқ амалга оширилиши мумкин.
Queqiao узаткичлардан ташқари, ўз бортида 30 мегагерцдан пастроқ частотадаги тўлқинларни қайд қилишга мўлжалланган нидерланд антеннаси ва Хитойнинг лазер акслантирувчисини ҳам олиб юради. Акслантирувчи қурилма ва Ердаги станция ўртасидаги масофани ўлчашга мўлжалланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди