08:00 / 09.05.2022
4 433

Янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt “Optima” ишлаб чиқариш бошланди

Янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt “Optima” ишлаб чиқариш бошланди
UzAuto Motors компанияси янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt “Optima” автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, эндиликда автомат узатмали Chevrolet Cobalt автомобили қуйма диск ўрнига пўлат диск билан сотилади.

Шунингдек, автомобилнинг орқа ойнаси қорайтирилган, у кучайтирилган двигател ва ҳимоя картерини ўз ичига олади.

Пўлат дисклар нотекис йўлларда автомобилнинг юмшоқ ва муаммосиз ҳаракатланишини таъминлайди. Шунингдек, нотекис йўлларда шикастланишдан ҳимоялаш, қулай хизмат кўрсатиш ва маълум бир шароитларда ёқилғи тежамкорлиги билан аҳамиятлидир”, - дейилади хабарда.

Янги модификациядаги автомобил май ойидан бошлаб расмий диллерлик марказларида сотувга чиқарилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt “Optima” ишлаб чиқариш бошланди