Японлар шиша томга эга футуристик таксини намойиш этди (фото)

Фото: Asahi Kasei
Япониянинг Asahi Kasei компанияси Йокогамадаги кўргазмада AKXY2 концептуал автомобилини тақдим этди, деб хабар беради Motor. Кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчилар каби Asahi Kasei ҳам келажак — электр энергияда ҳаракатланувчи ва автоном технологияларники деб ҳисоблайди.
AKXY2 нинг пастки қисми ингичка ёруғлик диодли оптикага эга ҳаракатланувчи платформа ва очиладиган бортдан иборат бўлиб, у тушади ва зинага айланади. Юқори қисми — суйри шишали қубба шаклида — шу билан бирга у кўтарилганида салонга кириш имконияти очилади. AKXY2 нинг ғилдирак дискаларига биологик хом ашё асосида яратилган бутадиэнли шиналар «кийгизилган».

Фото: Asahi Kasei
Салонда иккита тўлиқ ўлчамли ўриндиқ, юмшоқ кресло, ёғоч стулча ва олд панел учун минималистик экран жойлашган. Салонни қоплашда пластик идишларни қайта ишлашдан олинган материллар ҳам, Mercedes-АМG’да фойдаланилган Dinamica микротолалари ҳам фойдаланилган. Бошқарув органларининг йўқлиги, концептнинг тўлиқ автономлигидан далолат беради.

Фото: Asahi Kasei
Asahi Kasei иккиламчи маҳсулотлардан фойдаланишдан ташқари, инсонлар соғлиғи ҳақида ҳам қайғуради: бунга карбонат ангидрит даражасининг ортишини билдирувчи антибактериал мато ва датчиклар жавоб беради.

Фото: Asahi Kasei

Фото: Asahi Kasei
AKXY2 да асосий эътибор дизайн, қулайлик ва фойдаланиладиган маҳсулотларга қаратилгани сабаб унга ўрнатиладиган мотор ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Шоу-карни, шунингдек, Детройтдаги автосалон ва Лас-Вегасдаги CES кўргазмасига олиб бориш режалаштирилган.

Фото: Asahi Kasei
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда «Хитойча Google» деб аталувчи Baidu технологик компанияси ўзининг биринчи машинасини — Apollo робот-автомобилини тақдим этганди. У ноодатий кузов конструкцияси ва шишали томга эга, бошқарув органлари йўқ, ҳайдовчисиз бошқариладиган концепт-кар кўринишини олган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Япониянинг Asahi Kasei компанияси Йокогамадаги кўргазмада AKXY2 концептуал автомобилини тақдим этди, деб хабар беради Motor. Кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчилар каби Asahi Kasei ҳам келажак — электр энергияда ҳаракатланувчи ва автоном технологияларники деб ҳисоблайди.
AKXY2 нинг пастки қисми ингичка ёруғлик диодли оптикага эга ҳаракатланувчи платформа ва очиладиган бортдан иборат бўлиб, у тушади ва зинага айланади. Юқори қисми — суйри шишали қубба шаклида — шу билан бирга у кўтарилганида салонга кириш имконияти очилади. AKXY2 нинг ғилдирак дискаларига биологик хом ашё асосида яратилган бутадиэнли шиналар «кийгизилган».

Фото: Asahi Kasei
Салонда иккита тўлиқ ўлчамли ўриндиқ, юмшоқ кресло, ёғоч стулча ва олд панел учун минималистик экран жойлашган. Салонни қоплашда пластик идишларни қайта ишлашдан олинган материллар ҳам, Mercedes-АМG’да фойдаланилган Dinamica микротолалари ҳам фойдаланилган. Бошқарув органларининг йўқлиги, концептнинг тўлиқ автономлигидан далолат беради.

Фото: Asahi Kasei
Asahi Kasei иккиламчи маҳсулотлардан фойдаланишдан ташқари, инсонлар соғлиғи ҳақида ҳам қайғуради: бунга карбонат ангидрит даражасининг ортишини билдирувчи антибактериал мато ва датчиклар жавоб беради.

Фото: Asahi Kasei

Фото: Asahi Kasei
AKXY2 да асосий эътибор дизайн, қулайлик ва фойдаланиладиган маҳсулотларга қаратилгани сабаб унга ўрнатиладиган мотор ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Шоу-карни, шунингдек, Детройтдаги автосалон ва Лас-Вегасдаги CES кўргазмасига олиб бориш режалаштирилган.

Фото: Asahi Kasei
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда «Хитойча Google» деб аталувчи Baidu технологик компанияси ўзининг биринчи машинасини — Apollo робот-автомобилини тақдим этганди. У ноодатий кузов конструкцияси ва шишали томга эга, бошқарув органлари йўқ, ҳайдовчисиз бошқариладиган концепт-кар кўринишини олган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…