
Фото: Bloomberg
Mercedes-Benz Group тормоз тизимида юзага келиши мумкин бўлган муаммо туфайли дунё бўйлаб қарийб миллион автомобилни чақириб олади. Бу ҳақда Agence France-Presse Германия федерал транспорт бошқармасига таяниб хабар бермоқда.
AFP маълумотларига кўра, зарарланган автомобиллар 2004—2015 йилларда ишлаб чиқарилган бўлиб, МL ва GL спорт автомобиллари сериясига ҳамда R-Class люкс микроавтобусларига тегишли.
Mercedes AFP’га берган баёнотида қайтариб олишни тасдиқлади. Коррозия оқибатида автомобиль тормоз кучайтиргичи механик шикастланиши мумкин.
AFP хабарига кўра, бутун дунё бўйлаб 993 мингдан ортиқ автомобиль чақириб олинмоқда, шундан 70 мингтаси Германиядаги автомобиллардир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар