YouTube’даги «Гараж-54» канали блогерлари навбатдаги ноодатий тажрибаси тасвирланган видеороликни эълон қилди. Ишқибозлар «Жигули» автомобили 50 та ёндиргичнинг («зажигалка») гази ёрдамида белгиланган манзилга етиб бора олиш-олмаслигини текширишга қарор қилди. Синов учун муҳандислар автомобилнинг техник узелини модернизация қилган.
Тажрибани ўтказиш учун блогерлар моторга махсус майдонча ўрнатиб, унинг ичига 50 та «зажигалка»ни қотирган. Конструкциянинг юқори қисмида ёндиргичларни ўт олдиришга қодир ричаг пайдо бўлган. Шу орқали автомобиль ишқибозлари двигателга газни узатишни режалаштирган. Блогерлар биринчи уринишдаёқ агрегатни ўт олдиришга муваффақ бўлган, бироқ мотор тезда ўчиб қолган. Навбатдаги бир нечта уринишдан сўнг, керакли натижага эришилган.
Конструкцияни кўздан кечирган мутахассислар «зажигалка»ларнинг ҳаммасидан ҳам газ ажралмаганини аниқлаган. Конфигурацияни ўзгартирган блогерлар двигателни ўт олдирган ва автомобиль барибир ҳаракатланган. Ролик муаллифи гараждан чиқиб, бир неча метр ҳаракатланганидан сўнг, мотор бутунлай ўчиб қолган.
Учинчи уринишдан кейин блогерлар барча «зажигалка»ларни текшириб чиқиб, конструкцияни яна моторга қотирган. Бу сафар «Жигули» ҳеч қандай муаммосиз 60 метр юрган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи