22:42 / 20.07.2022
1 562

Ҳайдовчилик гувоҳномасини масофадан алмаштириш имконияти кўриб чиқилмоқда

Ҳайдовчилик гувоҳномасини масофадан алмаштириш имконияти кўриб чиқилмоқда
Ўзбекистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришни тўла рақамлаштириш ва янги гувоҳномаларни почта орқали етказиб беришни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда адлия вазири Русланбек Давлетов 20 июл куни парламентдаги чиқишида маълум қилди.

Муддатлари 2-3 марта чўзиб берилди. Охирига келганда навбатлар бирдан кўпайиб кетяпти. Март-апрел ойларида шундай ҳолат бўлганида муддат чўзилади деб эълон қилганимиздан кейин эртасига ҳамма кетиб қолди. ДХМларга ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни сўраб келганлар 10-15 баробарга камайиб кетди.

Тушунтириш қиляпмиз, келинглар деяпмиз, ҳар хил мэмлар, мултфилмлар қиляпмиз, реклама қиляпмиз. Лекин барибир бир йилдан кейин яна шунақа хатти-ҳаракатлар бўлмаслиги учун электрон шаклга ўтказмоқчимиз. Битта камчилигимиз: гувоҳнома олаётганда имзо чекиши керак, бунинг учун албатта ўзи келишига тўғри келяпти.

Ҳозир шуни олиб ташлашнинг ҳаракатини қиляпмиз, олиб ташласак, умуман марказга келиш шартмас бўлади. Келманглар деймиз, қабул ҳам қилмаймиз. Фақат электрон равишда қабул қиламиз. Тайёрлаб, ҳамманикини почта орқали юборамиз.

Шундай қилмасак, айтаётган муаммоларимиз яна такрорланаверади, такрорланаверади. Беш йилдан кейинам худди шунақа бўлади. Албатта, 100 мингта, 200 мингта одам алмаштирмай қолиб кетади ва охирги кунларда келиб, ҳаммаси навбатга туриб олади
”, – деди адлия вазири.

Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилган:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳайдовчилик гувоҳномасини масофадан алмаштириш имконияти кўриб чиқилмоқда