11:27 / 03.08.2022
1 415

Ҳудудлар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш бўйича «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифага ажратилади

Ҳудудлар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш бўйича «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифага ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини илмий-методик таъминлаш, йўлларда эксплуатация-монтаж фаолиятини тартибга солиш ҳамда “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиётини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини амалга ошириш учун:

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳудудий ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ҳузурига ўтказилган;

ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва бу борада маҳаллий ҳокимият органлари масъулиятини кучайтириш мақсадида республика барча туман (шаҳар)лари бўйича “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилган.

Бунда индексни юритиш вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига юклатилади. Ҳар чорак якунида индекс доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиниши ҳолати махсус комиссиялар томонидан 29 та индикатор бўйича баҳоланади.

Туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

Қарор билан президентнинг “Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш марказининг вазифалари белгиланди:

ЙТҲ сабабларини ўрганишга доир тадқиқотлар ўтказилишини ва мувофиқлаштирилишини ташкил этиш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга имкон бераётган асл омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

йўл ҳаракати иштирокчиларини ЙТҲдан ҳимоя қилиш даражасини оширишнинг ҳуқуқий, муҳандислик-техник, ахборот, ташкилий-методик муаммоларини тадқиқ этиш.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

Қорақалпоғистон ИИВ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмалари намунавий низоми;

йўл чизиқларини чизишга, йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларини ўрнатишга, алмаштиришга ва уларга техник хизмат кўрсатишга аутсорсинг хизматини жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом;

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси тўғрисида низом;

туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш бўйича “Хавфсиз йўл” индексини юритиш методологияси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳудудлар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш бўйича «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифага ажратилади