UzAuto Motors компанияси 2022 йилнинг дастлабки олти ойида 160 000та автомобилни сотувга чиқариб, ишлаб чиқариш самарадорлиги бўйича рекорд ўрнатди.
«Катта ишонч билан таъкидлаш мумкинки, МДҲ мамлакатлари ичида автомобил ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра етакчилик шоҳсупаси айнан ўзбек компаниясига тегишли», — деб ҳисоблайди ПРОМРЕЙТИНГ таҳлил агентлиги экспертлари.
Россиянинг мазкур агентлиги янги тадқиқотига кўра, жорий йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистон Россия Федерациясига нисбатан кўпроқ енгил автомобил ишлаб чиқарди ва МДҲ автомобил ишлаб чиқарувчилари орасида ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича етакчиликни қўлга киритди.
Ҳамдўстликка аъзо 9 мамлакатнинг бештасида ўз автомобил саноати мавжуд, дея таъкидламоқда автомобил ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича МДҲ мамлакатларининг энг йирик компаниялари рейтингини тузишни мақсад қилган агентлик. Бунда 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи ярмига оид маълумотлар ҳисобга олинган. Сўнгги ойларда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги вазият кескин ўзгаргани сабабли бу йилги статистика ўз ичида айрим кутилмаган ҳолатларни қамраб олган, деб огоҳлантиради тадқиқот муаллифлари.
Бошланишига МДҲ таркибига қайси мамлакатлар киришини эслатиб ўтиш жоиз, бу - Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Озарбойжон, Молдавия, Тожикистон ва Ўзбекистон. 9та давлат аҳолисининг умумий сони — 250 млн киши атрофида, яъни бу улкан бозор, гарчи МДҲ доирасида умумий иқтисодий макон билан умумлаштирилмаган бўлса-да. Санаб ўтилган мамлакатлардан фақат дастлабки бештаси ягона божхона ва иқтисодий макон шароитида иш олиб боради, боиси улар бошқа минтақавий интеграция ташкилоти — Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) аъзолари ҳам ҳисобланадилар. Умуман олганда, алоҳида тоифадаги товарлар учун ташқи савдо ҳамкорлигининг соддалаштирилган ва ўзига хос шартлар асосидаги баъзи шакллари МДҲ ичкарисида ҳам кўзда тутилган.
Ривожланган автомобил саноати СССР давридан бошлаб Россия ва Беларусда тарихан шаклланган. Сўнгги 25 йил ичида Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам йирик автосаноат корхоналари нолдан барпо этилди. Шунингдек, Беларусда енгил автомобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Сўнгги йилларда Озарбайжонда кичик авто йиғиш корхоналари пайдо бўлди.
«Шу ўринда қайд этиш керакки, — таъкидланади тадқиқотда, — сўнгги йилларда Қозоғистоннинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси бир вақтнинг ўзида бир нечта бизнесини ёпиб танг вазиятга тушиб қолди. Ҳозирда етакчилик мақоми «АЗИЯ АВТО»дан «СариаркаАвтоПром»га ўтди. Вазиятни одатий деб бўлмайди. Биз бу қадар йирик можаролар ва бизнеснинг бўлинишидан анча чиқиб қолганмиз. Ҳар ҳолда бу тўқсонинчи йиллар эмас...».
Шу ўринда АВТОВАЗнинг Ижевск майдончасидаги «осилиб турган» ҳолатни ҳам айтиб ўтиш керак. Тадқиқот ўтказилиш вақтида медиа маконида Lada Vesta’нинг ишлаб чиқарилишини Ижевскдан Тольяттига кўчириш эҳтимоли борлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу 5та мамлакатда 2021 йил якунларига кўра енгил+енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмлари нисбати қуйидагича бўлиб турибди:
1. Россия — 1,4 млн авто
2. Ўзбекистон — 236 минг
3. Қозоғистон — 93 минг (юк машиналари ва автобуслар билан бирга)
4. Беларусь —35 мингга яқин
5. Озарбойжон — 2 минг
2021 йил якунларига кўра, МДҲда енгил ва енгил тижорат автомобиллари йирик ишлаб чиқарувчилари ТОП-10лиги қуйидагича кўринишга эга:
1. АВТОВАЗ (Тольятти ва Ижевск, Россия) — 430 минг авто;
2. UzAuto Motors (Асака ва Хоразм, Ўзбекистон) — 236 минг;
3. Hyundai Motor Manufacturing Rus (Сестрорецк, Россия) — 234 минг ;
4. Автотор (Калининград, Россия) — 177 минг;
5. Volkswagen Group Rus (Калуга, Россия) — 118 минг;
6. ГАЗ (Нижний Новгород, Россия) — 117-127 минг авто: 65-75 минг ўз брендидаги енгил тижорат автомобили (аниқ маълумот йўқ) + 52 минг енгил VW ва Skoda автомобили;
7. Renault Россия (Москва, Россия) — 88 минг;
8. Toyota Motor Manufacturing Rus (Шушари, Россия) — 81 минг;
9. СариаркаАвтопром (Кўстанай, Қозоғистон) — 60 минг (юк автомобиллари ва автобуслар билан бирга);
10. Nissan Motor Manufacturing Rus (Санкт-Петербург, Россия) — 45 минг.
«2022 йилнинг биринчи ярмида Евроосиёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият маълум сабабларга кўра кескин ўзгарди. Украинадаги воқеалар туфайли Ғарб феврал охиридан буён Россияни санкциялар билан аёвсиз «бўғмоқда». Европа ва Япония компанияларнинг аксарият қисми номаълум вақтга РФдаги фаолиятини тўхтатди. Хориждан бутловчи қисмларнинг тўлиқ етказиб берилмаслиги оқибатида Россия компанияларига тегишли автозаводларда нормал автомобил ишлаб чиқиш суръати издан чиқди», — маълумот беради ПРОМРЕЙТИНГ.
Россия автосаноати етакчиси — АВТОВАЗ 2022 йилнинг январь-июнь ойларида автомобил ишлаб чиқаришга оид маълумотларни ошкор қилмади, аммо мустақил экспертларнинг тахмин қилишича, кўрсатилган даврда компания ўзининг иккита автозаводида жами 80 мингдан кўп бўлмаган машина йиғди, негаки, компонентларнинг етиб келишидаги узилишлар сабабли АВТОВАЗ қувватлари февралдан июлгача бўлган вақт оралиғида асосан ишсиз туриб қолди.
Россиядаги Hyundai заводи март бошидан буён сиёсий сабабларга кўра ишлашдан тўхтаган, бироқ дастлабки икки ой якунларига кўра у 40 мингга яқин машинани сотувга чиқариши мумкин эди.
2022 йил бошидан буён РФ ҳудудидаги бошқа автозаводларда машина ишлаб чиқариш натижаларига оид маълумотлар жуда кам.
Ишонч билан айтиш мумкинки, 2022 йил давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон автозаводлари ўз конвейерларида машина чиқаришни фаол ошириб боради, негаки улар айни пайтда Россия ва Беларусдаги корхоналар азият чекаётган халқаро чекловлардан холи.
Бундан ташқари, UzAuto Motors тўғри инвестиция сиёсатини олиб бормоқда. Компания ўз ишлаб чиқариш қувватларида GM GEM платформасидаги автомобилларнинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун 620 млн доллар сармоя киритди. 2022 йилнинг июлидан (бу инқирознинг айни авж палласи эканлигини ҳисобга олиш зарур) ўзбек компаниясининг Асака шаҳридаги қувватларида энг янги Chevrolet Tracker кроссовери оммавий ишлаб чиқарилишига старт берилди. 2023 йил бошида унга седан Chevrolet Onix қўшилади.
Келтирилган маълумотларга таяниб, ишонч билан айтиш мумкинки, МДҲдаги автомобил ишлаб чиқариш географияси яқин йилларда сезиларли даражада ўзгармайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин