
SMRT Сингапур ижтимоий транспорт оператори ва 2getthere компанияси ҳамкорликда 2getthere Asia корхонасини шакллантиришди, у Осиё-Тинч океани минтақасида йўловчиларни роботлаштирилган автобусларда ташиш тизимини тараққий эттиради.
Сингапурда автопилотли махсус электрик "подлар" пайдо бўлиши кутилмоқда, улардан "сўнгги миль" транспорт воситаси сифатида фойдаланилади, яъни идорадан автотураргоҳгача ёки метро бекатигача бир неча километр қолганда ундан фойдаланиш мумкин.
2getthere Asia корхонаси 24 нафар йўловчини сиғдирувчи ўзгарувчан салон конфигурациясига эга ўз-ўзини бошқарувчи автобус яратиш режалари бор. Бундай машиналар берилган маршрутда бир йўналишда соатига 8000 нафаргача йўловчини ташиши мумкинлиги кўзда тутилмоқда.
Йўловчи автоном транспорти соатига 40 км тезликда ҳаракатланиши мумкин. Атроф-муҳит ва унинг ўзгаришини баҳолаш имконини берувчи хавфсизликнинг турли тизимлари кўриб чиқилган.
Сингапур автопилотлаш технологиясига катта эътибор қаратмоқда. Келажакда бундай роботлаштирилган автомобиллар шаҳар кўчаларида тирбандлик муаммосини бартараф этишига умид билдирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар