Фото: Bloomberg
Американинг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси учинчи чоракда етказиб бериш ҳажмини олдинги уч ойга нисбатан 34,5 фоизга оширди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Компаниянинг электромобиль ишлаб чиқариш кўрсаткичи рекорд даражадаги 343,83 мингтага етди.
Таҳлилчилар бу кўрсаткич 358 мингта электромобиль бўлишини прогноз қилган эди.
Электромобиль русумлари орасида Model Х ва Model S’ни етказиб бериш 18 672 та, Model 3 ва Model Y’ни етказиб бериш 325 158 тани ташкил этди.
Tesla ўтган чоракда 365 923 та автомобиль ишлаб чиқарди, бу иккинчи чоракдан 41 фоизга кўп.
Компаниянинг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ўртасидаги фарқи 22 мингдан кўпроқни ташкил қилди.
Бу биринчи чоракдаги 4 минг донадан сезиларли даражада ошган. Ишлаб чиқариш суръати талабдан анча юқори бўлмоқда.
Компания бунга логистикадаги муаммолар сабаб бўлганини таъкидлади.
"Ишлаб чиқариш ҳажми ўсишда давом этар экан, логистиканинг энг юқори чўққисига чиққан ушбу даврда ўртача нархда транспортни таъминлаш тобора қийинлашмоқда", — дейилади Tesla’нинг пресс-релизида.
Tesla учинчи чорак молиявий ҳисоботларини 19 октябрда эълон қилишни режалаштирмоқда.
Электромобиль ишлаб чиқарувчи компаниянинг акциялари йил бошидан буён 24,7 фоизга, Nasdaq Composite фонд индекси эса ўтган давр мобайнида тахминан 32 фоизга арзонлашган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Чилонзорда автобус ва Lacetti тўқнашди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди